Спорт турлари

Бодибилдинг

Бодибилдинг, културизм (инглизча BodyBuilding - тана тузилиши) - спорт тури. Тана мушакларини гантел, штанга, тош ва ҳ.к. ёрдамида ривожлантириш, уни чиройли ва бақувват қилишга қаратилган машқлар тизими. Бундай машқларга дастлаб Юнонистон ва қадимги Римда катта эътибор берилган. Мисрда гавда мускул...

батафсил

Бокс

Бокс (ингизча box — муштлаш, зарб) — спорт тури, икки рақибнинг сирти чарм, ичи юмшоқ қопламали қўлқопларда қоида асосида яккамаякка муштлашиш мусобақаси. Бокс тарихи милоддан аввалги даврда Миср ва Бобилда уюштирилган яккамаякка муштлашиш мусобақаларига бориб тақалади. Юнонистон қадимги Олимпия ўйи...

батафсил

Велосипед спорти

Велосипед спорти – велосипед билан трек, шоссе, паст-баланд жойда пойга қилиш, шунингдек фигурали юриш, велобол ва велополо мусобақалари. Европада 1860-йилларда пайдо бўлган. 1896 йилдан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1893 йилдан трекда, 1921 йилдан шосседа, 1929 йилдан ёпиқ биноларда, 1950 ...

батафсил

Волейбол

Волейбол (инглизча volley ball, volley — уриб қайтармоқ ва ball — копток) — жамоа бўлиб ўйналадиган спорт ўйини. Ўртасидан тўр билан (эркаклар мусобақаси учун 2,43 м ва аёллар мусобақаси учун 2,24 м баландликда) бўлинган 9x18 м ли майдончада ўйналади. Бир жамоа 6 кишидан иборат бўлиб, 2 жамоа ўйнайд...

батафсил

Гандбол

Гандбол (немисча hand - қўл, ball -тўп), қўл тўпи — спорт ўйини. 19-аср охирида Европада пайдо бўлган. Даниялик Хальгер Нильсон ихтиро этган (1898). Гандбол учун катталиги 40x20 м ли майдон керак; оғирлиги 325—475 г, айланаси 54—58 см бўлган чарм тўп билан ўйналади. Майдоннинг икки томонида эни 3 м,...

батафсил

Дзюдо

Дзюдо (японча дзю — юмшоқ, до — йўл) — спорт яккакураши. Дзюдога Японияда профессор Дзигоро Кано (1860—1938) 1882 йилда асос солган. У японларнинг жиу-жицу яккакурашидан инсон саломатлигига зиён етказмайдиган усулларини олиб, Дзюдони жисмоний баркамолликка етаклайдиган спорт тури сифатида шакллантир...

батафсил

Енгил атлетика

Енгил атлетика — спортнинг энг оммавий турларидан бири. Турли масофаларга югуриш, спортча юриш, сакраш (баландликка, узунликка, уч ҳатлаб, лангарчўп билан), улоқтириш (найза, лаппак, босқон), ядро ирғитиш, кўпкураш (ўнкураш, еттикураш) машқларини ўз ичига олади. Енгил атлетикада 50 дан зиёд машқ бор...

батафсил

Камондан отиш

Камондан отиш - спорт тури. Диаметри 40—122 см дойра нишонга 18 — 90 м узокликдан 30 ёки 36 тадан ўқ узилиб очко тўпланади. Камондан отиш 15-асрда Швейцарияда пайдо бўлган. Мусобақаларнинг ҳозирги қоидалари 19-аср охирида ишлаб чиқилган. Олимпиада ўйинлари дастурига киритилгандан сўнг (1900) кўп мам...

батафсил

Каратэ

Каратэ (японча — ҳеч нарсасиз қўл билан) — қуролсиз ўзини-ўзи ҳимоя қилиш, инсон танасининг нозик жойларига қўл ёки оёқ билан зарбалар беришга асосланган спорт курашининг бир тури. Каратэнинг ҳозирги қоидалари 20-асрнинг бошларида японча жиужицу яккакурашини такомиллаштириш асосида шаклланган. Унинг...

батафсил

Кураш

Кураш - спорт тури, белгиланган қоидага мувофиқ икки спортчининг яккама-якка олишуви. Курашиш санъати кўп халқларда қадим замонлардан буён маълум. Кураш айниқса Юнонистонда кенг тарқалиб, қадимги олимпиада мусобақаларидан доимий ўрин олиб келган. Миллий Курашнинг хилма-хил кўринишлари Греция, Италия...

батафсил