Шахмат турнири тугашига 1 тур қолганда, ғолиблар аниқ бўлди

 

Республика шахмат федерацияси залида 8,10 ва 12 ёшда бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ҳали шахмат турнири ниҳоясига етмасдан Хумоюн Бекмуратов, Олмос Раҳматуллаев ва Умида Омоновалар чемпион бўлди. 8 ёшлилар ўртасида ўйнаётган Хумоюн 8 тур натижалари бўйича тенгдошларидан 1,5 очко ўзиб кетди ва ўз ҳисобига 7 ғалаба ва 1 дурангни қайд этди. Чемпионлик нашидасини сураётган Олмос Раҳматуллаев  (12 ёш) ҳам шундай натижа билан чемпионликка эришди. Сурхондарёлик Умида Омонова бу борада ўғил болалардан ўтиб тушди. У 12 ёшли тенгдошларидан 2 очко фарқ билан чемпионликни муддатидан олдин нишонлади.

Бугун сўнгги 9-тур бўлиб ўтади.

 
 
 
 
 
 
 

манба

Поделиться 2018-01-22 15:01:49