Ёш дзюдочиларимиз Гонконг ва Макаодаги рейтинг мусобақаларида иштирок этадилар

13-14 июль кунлари Гонконгда, 20-22 июлда эса Макаода дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақалар Буэнос-Айресда ўтказиладиган ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг балларини тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақаларда қуйидаги таркибда иштирок этади:

-55кг: Мақсуд Очилов
-66кг: Жайҳун Назаров

-48кг: Сита Қадамбаева
-52кг: Нилуфар Ермагамбетова

Айни пайтда спортчиларимиз ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятга эгалар. 31 июлдан сўнг баҳсларда қайси спортчилар иштирок этиши аниқ бўлади.

Манба

Поделиться 2018-07-12 09:27:17