Таэквондочиларимиз АҚШдаги рейтинг мусобақасида иштирок этадилар

11-14 октябрь кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида таэквондо бўйича G-2 туркумига курувчи «President’s CUP» халқаро рейтинг мусобақаси бўлиб ўтади. Унда жаҳоннинг 70 га яқин давлатидан 1500 нафардан зиёд спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Ушбу турнирда Собир Назаралиев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этадилар.

Баҳсларда юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қиладилар:

-63кг: Шаҳзод Жўраев
-68кг: Жасурбек Жайсунов

-49кг: Мадина Маннопова
-55кг: Мадина Мирабзалова

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа орқали таэквондочиларимиз Токио 2020 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини йиғишни бошлайдилар.

Миллий олимпия қўмитаси беллашувларда ҳамюртларимизга омад тилайди.

Манба

Поделиться 2018-10-10 17:33:22