Ёш боксчиларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда совриндор бўлишди

Актау шаҳрида афсонавий қозоқ боксчиси, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Шокир Болтекули хотирасига бағишланган халқаро турнир якунига етди.

«Мангистау арена» спорт мажмуасида бўлиб ўтган бокс мусобақасида Қозоғистон, Польша, Исроил, Сурия, Россия, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ташриф буюрган чарм қўлқоп усталари иштирок этишди.

Халқаро мусобақа якунларига кўра, беш нафар ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан ўрин олишди.

-69кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Билолбек Мирзараҳимов финалда қирғизистонлик Дамирдин уулу Даниярни мағлубиятга учратди ва олтин медалга эга чиқди. -91кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Профсор Роримша кумуш медаль билан кифояланди. Фозилжон Абдумуродов (-52кг), Баҳромжон Фозилов (-81кг) ва Обиджон Тоҳиров (+91кг) эса бронза билан юртимизга қайтишди.

Мусобақа якунида ҳакамлар қарорига кўра Билолбек Мирзараҳимов ва Дамирдин уулу Данияр ўртасида кечган баҳс турнирнинг энг яхши жанги бўлди. Профсор Роримша эса «Ғалабага бўлган иродаси» йўналишида эътироф этилди.

Манба

Поделиться 2018-10-11 09:55:40