«Бинокор» «Семурғ»га ҳеч қандай имконият қолдирмади

Бироз аввал хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати финалининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. «Бинокор» ва «Семурғ» жамоаларининг бу баҳсида «Семурғ» ғалаба қозонса, мавсум чемпионлигини қўлга киритар эди. Бироқ вазиятга тўғри баҳо берган «бинокорчилар» рақибни йирик ҳисобда мағлуб этиб, сериялар бўйича ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати. Финал.

«Бинокор» – «Семурғ» 5:2. (Сериялар бўйича ҳисоб 2:2)

Шундай экан, финалнинг ҳал қилувчи беллашувида ғалаба қозонган жамоа чемпионликни қўлга киритади. Клубларнинг сўнгги учрашуви 16 апрель куни ўтказилади.

Манба

Поделиться 2019-04-15 10:14:26