Унинг саёҳати якун топди: 55 та футбол жамоаси билан ишлаган рекордчи мураббий вафот этди

Ўз фаолияти давомида 32 та давлатнинг 55 та футбол жамоаси билан ишлаган германиялик мураббий Руди Гутендорф 93 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Немис футбол иттифоқи сайтида маълум қилинди. 

Мутахассис 15 сентябрда вафот этган. “Биз катта қалб билан ажралиб турган ва ҳар куни бизга ижобий ҳис-туйғулар улашган инсонни йўқотдик”, дейилган Гутендорф оиласи хабарида.

Марҳум фаолияти давомида бошқарган клублари сони бўйича рекордчи ҳисобланади. Шу сабабли “тиниб-тинчимас Руди” тахаллусини олган.

Гутендорф ўзининг мураббийлик фаолиятини 1946 йилда бошлаб, бир қатор немис клублари билан ишлаган. 1955 йилда Швейцарияга кўчиб ўтган. Сўнгра у 50 йил давомида кўплаб давлатларни кезиб, 5 та қитъада клублар ва терма жамоаларга мураббийлик қилган. Гутендорф фаолияти давомида 18 та терма жамоа, 37 та клубни, жумладан Австралия, Чили, Боливия, Непал, Хитой терма жамоаларини, “Дуйсбург”, “Штутгарт”, “Шальке” клубларини бошқарган.

 

Батафсил

Поделиться 2019-09-17 10:11:03