Нукусда регби-7 бўйича мамлакат чемпионати якунланди

Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳрида регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган мусобақа Республикамизнинг энг кучли жамоалари саралаб олинди.

Мусобақанинг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ушбу йўналишда ўтказилгани мураббийлар штаби учун кучли ўйинчиларни кўздан кечириш имконини тақдим қилди. Натижаларга кўра, эркаклар ўртасида Тошкент шаҳри, аёллар ўртасида Қорақалпоғистон жамоалари ғалабани қўлга киритишди.

Аёллар:
1. Қорақалпоғистон Республикаси
2. Навоий вилояти
3. “Университет” (Тошкент шаҳри)

Эркаклар:
1. “Университет” (Тошкент шаҳри)
2. Қорақалпоғистон Республикаси
3. Хоразм вилояти

Манба

Поделиться 2021-10-14 15:35:59