Қизларимиз жаҳон чемпионатини 13-ўринда якунлашди

Исроилнинг Нетания шаҳрида сув полоси бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Кеча бўлиб ўтган баҳсларда 13-16 ўринларни банд этган терма жамоалар номи маълум бўлди.

Мазкур ўринлар учун Ўзбекистон, Словакия, Перу ва ЖАР терма жамоалари ўзаро баҳс юритишди. Дастлаб, Ўзбекистон термаси перулик ватерполчиларни 11:3 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ўйинда эса ЖАР терма жамоаси словакияликлар устидан 13:10 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 13-14 ўринлар учун африкалик ватерполчиларга қарши баҳс юритадиган бўлди.

 

Эътиборлиси, ЖАР терма жамоасига қарши кечган ўйинда қизларимиз ўз иродаларини намойиш этишди ва 12:9 ҳисоби билан ғалаба қозониб, Ўзбекистон сув полоси тарихида янги саҳифа очишди. Таъкидлаш керак, ҳали ватерполчиларимиз Жаҳон чемпионатлари тарихида 13-ўринни эгаллашмаган эди.

 

Жаҳон чемпионати медаллари учун кураш эса Италия, Испания, Греция ва Венгрия терма жамоалари ўртасида кечади. Ярим финалда италиялик қизлар Испания термасига қарши баҳс олиб боришса, иккинчи жуфтликда Греция – Венгрия ўзаро куч синашади.

Манбаёёё

Поделиться 2021-10-18 10:30:22