Камондан отиш
Камондан отиш - спорт тури. Диаметри 40—122 см дойра нишонга 18 — 90 м узокликдан 30 ёки 36 тадан ўқ узилиб очко тўпланади. Камондан отиш 15-асрда Швейцарияда пайдо бўлган. Мусобақаларнинг ҳозирги қоидалари 19-аср охирида ишлаб чиқилган. Олимпиада ўйинлари дастурига киритилгандан сўнг (1900) кўп мамлакатларда кенг тарқалди. 1931 йилдан жаҳон чемпионати ўтказилади. Халқаро Камондан отиш федерацияси (FITA, 1931 йил асос солинган)га 127 та миллий федерация аъзо (2002), Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси 1991 йилда кирган.
АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Польша, Россия каби давлатларда Камондан отиш кенг ёйилган. Ўзбекистонда Камондан отиш 20-асрнинг 60-йилларидан оммалашди. Республикамизнинг Наталья Бутузова, Ольга Рогова, Вадим Шикарёв, Сурайё Вакилова, Элдор Сайфуллин, Замир Ахмедов каби камончилари жаҳон, қитъа чемпионатлари ва нуфузли мусобақаларда ғалаба қозонишган.