Велосипед спорти

Велосипед спорти – велосипед билан трек, шоссе, паст-баланд жойда пойга қилиш, шунингдек фигурали юриш, велобол ва велополо мусобақалари. Европада 1860-йилларда пайдо бўлган. 1896 йилдан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1893 йилдан трекда, 1921 йилдан шосседа, 1929 йилдан ёпиқ биноларда, 1950 йилдан кросс бўйича жаҳон биринчиликлари ўтказилади.

Халқаро велосипедчилар уюшмасига (UCI; 1900 йил асос солинган) 152 мамлакат аъзо. 1997 йил Ўзбекистан Велосипед спорти федерацияси қайта ташкил қилинди. Шу йили Велосипед спортидан 6 халқаро спорт устаси тайёрланди. Ўзбекистонда етишиб чиққан М. Колюшее, Ш. Захриддинов, А. Жамолиддинов, Ф. Галиуллина ва бошқалар жаҳон биринчилиги учун ўтказилган пойгаларнинг ғолибларидир.

Поделиться