Авиация спорти

Авиация спорти - спорт тури: вертолёт спорти, авиация моделини ясаш спорти, парашют спорти, дельтапланер спорти ва самолёт спортига бўлинади. Авиация спортини оммалаштириш билан Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти шуғулланади. Авиация спорти 1964 йилдан ривожлана бошлади, лекин 1934 йилда Тошкентда биринчи Авиация спорти клуби очилган. Ўзбекистон спортчилари 1965 йилда биринчи марта собиқ Иттифоқ Авиация спорти мусобақаларида қатнашиб, 4-совринли ўринни олишган.

Поделиться