Радиоспорт

Радиоспорт спортнинг техник тури, қисқа ва ультра қисқа тўлқинларда ҳаваскорлик радиоалоқаларини ўрнатиш, радиограммаларни тез қабул қилиб олиш ва узатиш, “тулки ови” (пеленгатор-приёмниклар ёрдамида махфий узатгич – “тулки”ни излаш) ва бошқа бўйича турли комплекс мусобақаларни ўз ичига олади. Халқаро радиоҳаваскорлик иттифоқи (1925 йил ташкил этилган)га 128 мамлакат аъзо (1987). Жаҳон чемпионатлари 1925 йилдан буён ўтказилади.

Ўзбекистонда Радиоспорт 1954 йилдан пайдо бўлган. Республика Радиоспортчилари собиқ иттифоқ ва жаҳон мусобақаларида мунтазам қатнашиб мукофотли ўринларни эгаллаганлар. Ю.П.Кормаев, С.М.Кирвицкий, Г.Г.Турсунов, С.Д.Журавлев, С.Красиков, М.В.Рибалов, Й.Раҳимов радиоспортнинг ривожланишига ката ҳисса қўшдилар.

Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Хоразм вилоятларида радиотехника мактаблари, шунингдек, спорттехника клубларида Радиоспорт бўйича 200 га яқин секциялар ишлаб турибди.

Поделиться