Тоғ чанғи спорти

Тоғ чанғи спорти – махсус йўлакчалар бўйлаб тоғдан тушиш, чанғи спортинннт таркибий қисми. Унга слалом (чанғида сунъий ёки табиий тўсиқлар оша тепаликдан пастга тез тушиш), улкан слалом, тезлик билан тушиш ва кўп кураш мусобақалари киради. Мусобақа қоидаларини 1 марта англиялик А. Лунн (20-асрнинг 20-йилларида) киритган. 1 мусобақа 1923 йил Швейцарияда бўлган. 1930 йилдан жаҳон биринчилиги мусобақалари мунтазам ўтказиб турилади. 1936 йилдан қишки Олимпиада ўйинлари дастуридан жой олган.

 

Ўзбекистонда Тоғ чанғи спорти мусобақалари, асосан, Бўстонлиқ туманидаги Чимён базаси мажмуасида ўтказилади. Тоғ чанғичилари ҳар йили 2 марта (ёзда ва қишда) республика биринчилиги ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида куч синашадилар. “Қишки таътиллар”, “Чимён соврини” мусобақалари энг кучли тоғ чанғичиларини тўплайди. Спорт устаси Ғайрат Эрметов ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг 2 та кумуш медалига сазовор бўлган. 2004 йилги Ўзбекистон чемпиони Ксения Григорьева аёллар ўртасида етакчи тоғ чанғичисидир. Ўзбекистон Тоғ чанғи спорти уюшмаси (1998 йил тузилган) халқаро Тоғ чанғи спорти федерацияси (FIS) га қабул қилинган.

Поделиться