Ўзбек жанг санъати

Ўзбекистон Жанг Санъати Ўзбекистон Республикаси таеквондо ИТФ Федерацияси Президенти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, қора камар 7 Дан Таекwон-до соҳиби, тажрибали жанг санъати устаси Пўлат Усмонов, шунингдек, ўзбек жанг санъат федерацияси фахрий президенти Насирова А.Х. раҳнамолигида яратилган.

Бир неча йиллар давомида ота-боблармизнинг жанг санъати техника ва ҳарбий услублар мероси ўрганилиб, бошқа жанг тизимининг энг самарали методлари билан бойитилилди ҳамда Ўзбек Жанг  Санъат ташкил этилди.

Хабари йўқ инсонда бир савол туғилиши табиий: жанг санъатида йигирмадан ортиқ фаол жанг турлари мавжуд вақтда қўшимча жанг турининг нима кераги бор? Гап шундаки ўзбек жанг санъати тизимида ўзига хос бир қанча хусусиятлари бор:

- Миллий либослар ва тилидан фойдаланиш;

- ҳимоя ва ҳужум усулларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш;

-ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун кенг имкониятлар;

- ҳуқуқ-тартибот идоралари ва спорт мактабларида жанг элементларидан фойдаланиш

-ёшларнинг тарихий меросга бўлган қизиқишини уйғотиш ва бошқалар.

УЖС - замонавий жанг санъати бўлиб, Ўзбекистон халқи ва бошқа жанг санъатининг энг самарали жанговар тизимлари элементлари ва анъаналарини ўзида мужассам этган.

Ужс 5 йўналишдан иборат:

-Спорт-соғломлаштирувчи (40 ёшдан катталар учун);

-Қўл санъати (3000 дан ортиқ қўл ҳаракатлари);

-Темурийлар жанг санъати (пичоқ, қилич, таёқ, найза билан ишлаш);

-Жанг Кураш ( Кураш).

УЖС техникаси - бир неча минг қўл, оёқ зарбалари, отишлар, предметлардан (қилич, пичоқ, таёқ, узун таёқ)  иборат.

Ўзбек жанг санъати спорти, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбия қилишга ёрдам беради. Буюк аждодларимиз ва Ўзбекистоннинг тарихий шахслари исмлари расман ҳимоя ҳужум ва мажмуаларга қўйилган.

Мусобақа давомида албатта мамлакатнинг давлат рамзларига катта эътибор берилади . Спортчиларнинг спорт кийимида миллий қадриятлар акс эттирилган.

2009 йил декабр ойида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Ўзбек Жанг Санъат спортига Ўзбекистон миллий спорт тури мақоми берилди.

 Ўзбекистон жанг санъати таркибига қуйидаги мусобақалар киради.

1 Ўзбек жанг санъати Спарринглари:

1.Болалар ва ўсмирлар - 2 дақиқа муддатли 2 тур, тур ўртасида 1 дақиқали танаффус билан, шунингдек 6 нафар спортчидан ташкил топган жамоа учун 2 дақиқалик 1 раунд.

2.Катталар - 3 дақиқа, тур ўртасида ва 6 нафар спортчидан ташкил топган жамоа учун  3 дақиқалик 1 раунд, 1 дақиқа танаффус билан.

2.Мусобақада  техник ҳаракатлар мажмуини намойиш қилиш:

Индивидуал йўналишда - 1 иштирокчи

Жамоавий йўналишда – жамоа 6 иштирокчидан ташкил топади.

Поделиться