Бобслей

Бобслей — спорт тури; яхлит металлдан ясалган чаналарда тепаликданмахсусмузлатилгантрассалар бўйлаб учиш. Чаналарнинг ўзи ҳам бобслей деб аталади. Чаналар 2 ва 4 ўринли бўлиб, фақат эркаклар мусобақалашадилар. 2 ўринли чананинг уз. 2,7 м, оғирлиги 165 кг, экипажнинг вазни 200 кг дан ошмаслиги керак. 4 ўринли чанада бу кўрсаткичлар тегишлича 3,8 м, 230 кг, 400 кг дир.

Бобслей спорт тури сифатида 19-асрнинг охирида Швейцарияда пайдо бўлган. Халқаро Бобслей ва тобогган федерацияси (FIBT; 1924 й. асос солинган)га 50 мамлакатаъзо. 1924 йилдан кишки олимпия ўйинлари дастурига киритилган, шу йилдан жаҳон чемпионатлари ўтказилади. АҚШ, Швейцария, Германия, Италия спортчилари бобслейда энг кўп муваффақиятга эришганлар.

Поделиться