Спорт турлари
Бадиий гимнастика
Бадиий гимнастика – спорт тури, буюм (тасма, копток, ҳалқа, арғамчи) билан ва усиз турли нафис гимнастика ва рақс машқларини мусиқа остида бажариш бўйича аёллар мусобақалари. Халқаро спорт мусобақаларининг ҳозирги замон дастурида кўп кураш (битта мажбурий ва буюмлар билан учта эркин машқлар) ҳамда б...
батафсилБадминтон
Бадминтон (Англиянинг Бадминтон шаҳри номидан) — патли копток (волан)ни ракетка билан уриб ўйналадиган теннисга ўхшаш спорт ўйини. Ўйин тўртбурчакли майдончада (яккама-якка учрашувларда майдонча ўлчови 13,4x5,2 м ва жуфтли ўйинларда 13,4x6,1 м) 1,55 м баландликда тортилган тўрда ўтказилади. Ўйинда р...
батафсилБайдарка ва каноэда эшкак эшиш
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш — спорт тури, пойгалар ва слаломдан иборат. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақалари 19-асрнинг 60-йилларида Европанинг кўпгина мамлакатларида эшкакчилар клублари пайдо бўлгандан сўнг бошланди ва аввал байдаркаларда, кейин каноэда спорт пойгалари ўтказиладиган бўлди...
батафсилБаскетбол
Баскетбол (инг. basket — сават, ball — тўп) — спорт тури, 3,05 м баланддаги саватли ҳалқага тўпни қўлда ташлаб ўйналадиган жамоа ўйини. Баскетбол машғулоти ва мусобақалари учун тўртбурчак майдонча (ўлчами 26x14 м) ёки зал (баландлиги 7 м) талаб қилинади. Ҳар бир жамоада 12 нафардан ўйинчи бўлиб, май...
батафсилБиатлон
Биатлон (би ва юнонча athlon—мусобақа)—қишки спорт тури, чанғида югуриш ва маълум марраларга келиб милтиқдан отиш, яъни икки марта (чанғи пойгаси ва отишда) мусобақалашиш. Биатлон 17-аср 70-йилларида Норвегияда пайдо бўлди. 1718 йил Швеция Норвегия урушида жанг майдонида тўлиқ қуролланган Биатлончил...
батафсилБобслей
Бобслей — спорт тури; яхлит металлдан ясалган чаналарда тепаликданмахсусмузлатилгантрассалар бўйлаб учиш. Чаналарнинг ўзи ҳам бобслей деб аталади. Чаналар 2 ва 4 ўринли бўлиб, фақат эркаклар мусобақалашадилар. 2 ўринли чананинг уз. 2,7 м, оғирлиги 165 кг, экипажнинг вазни 200 кг дан ошмаслиги кера...
батафсилБодибилдинг
Бодибилдинг, културизм (инглизча BodyBuilding - тана тузилиши) - спорт тури. Тана мушакларини гантел, штанга, тош ва ҳ.к. ёрдамида ривожлантириш, уни чиройли ва бақувват қилишга қаратилган машқлар тизими. Бундай машқларга дастлаб Юнонистон ва қадимги Римда катта эътибор берилган. Мисрда гавда мускул...
батафсилБокс
Бокс (ингизча box — муштлаш, зарб) — спорт тури, икки рақибнинг сирти чарм, ичи юмшоқ қопламали қўлқопларда қоида асосида яккамаякка муштлашиш мусобақаси. Бокс тарихи милоддан аввалги даврда Миср ва Бобилда уюштирилган яккамаякка муштлашиш мусобақаларига бориб тақалади. Юнонистон қадимги Олимпия ўйи...
батафсил