Спорт турлари

Авиация спорти

Авиация спорти - спорт тури: вертолёт спорти, авиация моделини ясаш спорти, парашют спорти, дельтапланер спорти ва самолёт спортига бўлинади. Авиация спортини оммалаштириш билан Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти шуғулланади. Авиация спорти 1964 йилдан ривожлана бошлади, лекин...

батафсил

Автомобиль спорти

Автомобиль спорти, автомобиль пойгаси — спорт автомобиллари ва серияли автомобилларда ўтказиладиган пойга, спорт тури. Биринчи автомобиль пойгаси 1894 йил 18 ноябрда Францияда Париж-Руан-Париж йўналиши бўйича 1200 км масофада ўтказилган. Қоидага мувофиқ тезлик чекланган (соатига 12,5 км) эди. Пойга ...

батафсил

Академик эшкак эшиш

Академик эшкак эшиш - эшкак эшиш спорти тури, академик қайиқлардаги пойгалар. 19-аср биринчи ярмида Буюк Британияда пайдо бўлган. Эшкак эшиш жамиятлари халқаро федерацияси (FISA, 1892 йил асос солинган) га 71 мамлакат аъзо (1991 йил). Академик эшкак эшиш 1900 йилдан олимпия ўйинлари дастурига кирити...

батафсил

Альпинизм

Альпинизм (Альп тоғи номидан) — спорт тури, турли мураккаб тўсиқлардан ўтиб тоғ чўққиларига кўтарилиш. Альпинизм уч синфдан — траверслар (довон ошиш, тоғ тизмалари ва этакларидан ўтиш), мураккаб чиқиш (тик тоғларга чиқиш) ва баланд тоғларга кўтарилишдан иборат. Альпинизм спорт тури бўлибгина қолмай,...

батафсил

Бадиий гимнастика

Бадиий гимнастика – спорт тури, буюм (тасма, копток, ҳалқа, арғамчи) билан ва усиз турли нафис гимнастика ва рақс машқларини мусиқа остида бажариш бўйича аёллар мусобақалари. Халқаро спорт мусобақаларининг ҳозирги замон дастурида кўп кураш (битта мажбурий ва буюмлар билан учта эркин машқлар) ҳамда б...

батафсил

Бадминтон

Бадминтон (Англиянинг Бадминтон шаҳри номидан) — патли копток (волан)ни ракетка билан уриб ўйналадиган теннисга ўхшаш спорт ўйини. Ўйин тўртбурчакли майдончада (яккама-якка учрашувларда майдонча ўлчови 13,4x5,2 м ва жуфтли ўйинларда 13,4x6,1 м) 1,55 м баландликда тортилган тўрда ўтказилади. Ўйинда р...

батафсил

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш — спорт тури, пойгалар ва слаломдан иборат. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақалари 19-асрнинг 60-йилларида Европанинг кўпгина мамлакатларида эшкакчилар клублари пайдо бўлгандан сўнг бошланди ва аввал байдаркаларда, кейин каноэда спорт пойгалари ўтказиладиган бўлди...

батафсил

Баскетбол

Баскетбол (инг. basket — сават, ball — тўп) — спорт тури, 3,05 м баланддаги саватли ҳалқага тўпни қўлда ташлаб ўйналадиган жамоа ўйини. Баскетбол машғулоти ва мусобақалари учун тўртбурчак майдонча (ўлчами 26x14 м) ёки зал (баландлиги 7 м) талаб қилинади. Ҳар бир жамоада 12 нафардан ўйинчи бўлиб, май...

батафсил

Биатлон

Биатлон (би ва юнонча athlon—мусобақа)—қишки спорт тури, чанғида югуриш ва маълум марраларга келиб милтиқдан отиш, яъни икки марта (чанғи пойгаси ва отишда) мусобақалашиш. Биатлон 17-аср 70-йилларида Норвегияда пайдо бўлди. 1718 йил Швеция Норвегия урушида жанг майдонида тўлиқ қуролланган Биатлончил...

батафсил

Бобслей

Бобслей — спорт тури; яхлит металлдан ясалган чаналарда тепаликданмахсусмузлатилгантрассалар бўйлаб учиш. Чаналарнинг ўзи ҳам бобслей деб аталади. Чаналар 2 ва 4 ўринли бўлиб, фақат эркаклар мусобақалашадилар. 2 ўринли чананинг уз. 2,7 м, оғирлиги 165 кг, экипажнинг вазни 200 кг дан ошмаслиги кера...

батафсил