Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига тайёргарлиги қай тарзда ўтмоқда?

 

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир неча кундан бери Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида йиғин ўтказмоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари ЖЧ-2022 ва Осиё Кубоги 2023 қўшма саралаш босқичларига тайёргарлик кўряпти. 20 майдан машғулотларга киришган жамоа таркиби ҳали тўлганича йўқ. Элдор Шомуродов А Серияда мавсум энди якунлангани боис тез орада сафга қўшилади.

Кеча йиғинга БAAдан қайтган Жалолиддин Машарипов ҳамда ОФК кубогида иштирок этган “Насаф” вакиллари келиб қўшилишган

 

 

Манба

Поделиться 2021-05-25 11:51:07