Олимпиадада илк бор қатнашаётган қизларимиз ярим финалга чиқишди

Olimpiadada ilk bor qatnashayotgan qizlarimiz yarim finalga chiqishdi

 

Каноэда эшкак эшиш бўйича Олимпия ўйинларида илк бор иштирок этаётган қизларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова Токио-2020 Олимпиадасининг ярим финалига йўл олишди.

Жуфтлик дастурида 500 метр масофага ўтказилаётган мусобақада вакилларимиз чорак финални муваффақиятли ўтказишди. Иккинчи гуруҳда стартга чиққан қизларимиз 2:04.450 дақиқа вақт билан иккинчи бўлиб маррага етиб келишди ва ярим финалга йўл олдилар.

Энди улар эртага ярим финал босқичида финал йўлланмаси учун стартга чиқишади.

 

 

Манба

Поделиться 2021-08-06 12:17:16