I МДҲ ўйинлари: юртимиз полвонлари корэш бўйича 9та медаль қўлга киритишди

Қувонарлиси, корэш беллашувларида 10 нафар терма жамоамиз аъзоларидан 4 нафари кумуш ва 5 нафари бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллашди.
Бироқ, терма жамоамиз бош мураббийи Носир Азизовнинг таъкидлашича, натижалар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин эди. Боиси, -70 кг вазн тоифасида Мангуберди Имянов ҳамда -75 кг вазн тоифасида кураш тушган Ҳусан Абдуҳакимов финал беллашувларида россиялик рақибларига нисбатан яққол устунликка эришган бўлса-да, мусобақа ҳакамлари томонидан спортчиларимизнинг натижалари эътиборга олинмаган. Шу тариқа ҳар икки спортчимиз кумуш медалларга лойиқ кўрилди.
I МДҲ ўйинларининг корэш бўйича мусобақаларида ўз вазн тоифаларида медалларга эга бўлган полвонларимиз билан танишинг:
Кумуш медаль соҳиблари:
-70 кг: Мангуберди Имянов,
-75 кг: Ҳусан Абдуҳакимов,
-100 кг: Учқунжон Хурсандов,
Мутлақ вазн: Илёсбек Обиджонов.
Бронза медали соҳиблари
-65 кг: Абдураҳмон Эгамов,
-80 кг: Муҳаммадкарим Каримов,
-85 кг: Акмалжон Ҳакимов,
-90 кг: Умиджон Жалилов,
-120 кг: Асадбек Зокиров.


2021-09-09 10:17:58