МДҲ ўйинлари. Дзюдочиларимиз 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси МДҲ ўйинларининг дзюдо мусобақасида муваффақиятли тарзда иштирок этмоқда.
Дзюдочиларимиз бугунги яккалик баҳсларида 4 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза, жами 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди.
Олтин медаль соҳиблари
-48 кг: Халимажон Қурбонова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров
Кумуш медаль соҳиблари
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева
-81 кг: Нурбек Муртозоев
Бронза медаль соҳиблари
-63 кг: Фарангиз Режепова
-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев
-70 кг: Фарангиз Холмуродова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
-100 кг: Суҳроб Ражабов
2021-09-10 09:12:29