Урганч шаҳри Ўзбекистон Кубогига мезбонлик қилади
1-3 октябрь кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтади.
Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келадиган маҳоратли дзюдочилар уч кун давомида жами 14 та вазн тоифасида мусобақа медаллари учун беллашадилар.
Маълумот учун, катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 17-19 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Ноябрь ойида вилоятларда мамлакат чемпионатининг саралаш баҳслари ташкил этилади.
2021-09-29 12:40:06