Урганчда Ўзбекистон кубоги баҳслари якунланди

"Ёшлик" спорт мажмуаси мезбонлик қилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 557 нафар (441 нафар эркак, 116 нафар қиз) спортчи 14та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқишди. Шунингдек, мусобақада МҲСК дзюдочилари ҳам алоҳида жамоа сифатида иштирок этишди. Муросасиз кечган беллашувларни 30 нафар тажрибали ҳакамлар бошқариб боришди.
Қуйида Ўзбекистон кубогининг барча вазн тоифалари бўйича ғолиблар билан танишинг:
Қизлар
-48 кг вазн тоифасида
1. Фотима Турсунбоева (Наманган)
-52 кг
1. Сўғдиёна Рафкатова (Хоразм)
-57 кг
1. Мухлиса Генжаева (Хоразм)
-63 кг вазн тоифаси
1. Барчиной Қодирова (Хоразм)
-70 кг вазн тоифаси
1. Фарангиз Холмуродова (Қашқадарё)
-78 кг вазн тоифаси
1. Ширинжон Йўлдошева (Хоразм)
+78 кг вазн тоифаси
1. Хосият Машарипова (Хоразм)
Эркаклар
-60 кг вазн тоифасида
1. Баҳром Ботиров (Бухоро)
-66 кг
1. Баҳром Бойқулов (Қашқадарё)
-73 кг
1. Муҳаммад Жумаев (Навоий)
-81 кг
1. Рамазон Аллабердиев (Тошкент шаҳри)
-90 кг
1. Ихтиёр Эшмуродов (Навоий)
-100 кг
1. Ақлмурод Худойбердиев (Сурхондарё)
+100 кг
1. Шаҳбоз Пўлатов (Самарқанд)
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.












2021-10-04 13:59:38