Ўзбекистон кубоги минг нафардан ортиқ иштирокчини жамлади

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021-йил учун республика календар режасига мувофиқ, Ўзбек жанг санъати бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ушбу спорт турининг Комплекс машқ, Темурийлар жанг усули, Кўргазмали чиқиш, “Ассалом, тонг!” йўналишларида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ташкил этилган мусобақада барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами минг нафардан зиёд спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Фақат, нимагадир мусобақага Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари етиб келишмади.

 

Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Туризм ва спорт вазирлиги масъул ходимлари, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Ўзбек жанг санъати федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий спорт турларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб, иштирокчиларга омад тилашди.

 

Спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари эса йиғилганларга бир олам қувонч бағишлади.

Манба

Поделиться 2021-10-27 21:17:28