28 октябрь - Халқаро дзюдо куни муборак!
Маълумки, ҳар йили 28 октябрь куни бутун курраи заминимизда Бутунжаҳон дзюдо куни кенг нишонланади.
Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ) бу йилги байрам тантаналари учун расмий лого ҳамда шиор тақдим этганди. Унга кўра, бугун, 28 октябрь кунги барча байрам тадбирлари «Бирдамлик» шиори остида ўтказилади.
Маълумот учун, дзюдо асосчиси Дзигоро Кано айнан 28 октябрь санасида дунёга келган. Халқаро дзюдо кунининг айнан шу кунда нишонланиши ҳам бежиз эмас, албатта. Ҳар йили шу санада Халқаро дзюдо федерациясига аъзо 5 қитъанинг 200га яқин мамлакатида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ўзига хос дзюдо байрами кенг тантана қилинади. Ўтган йилги байрам "Биргаликда кучмиз" шиори остида ташкил этилган эди.
2021-10-28 12:52:06