Ҳарбий дзюдочиларимиздан яна икки медаль
Парижда ҳарбийлар ўртасида кураш олиб бораётган дзюдочиларимиз яна икки медалга эга чиқишди. Кечки дастур давомида Музаффарбек Тўрабоев ва Шоҳруҳ Бахтиёров ҳам чиройли ғалабани қўлга киритдилар.
-100 кг вазн тоифасида курашган Тўрабоев финалда швейцариялик рақибини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бахтиёров (+100 кг) эса словакиялик полвондан устун келди.
Шу тариқа, дзюдочиларимиз мусобақанинг яккалик баҳсларини 4 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан якунлашди. Энди вакилларимиз жамоавий йўналишда ғолиблик учун кураш олиб боришади.
2021-11-01 10:05:41