Ёшларимиз Қувайтни йирик ҳисобда мағлуб этишди

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган “Д” гуруҳи баҳслари якунига етди. Йигитларимиз сўнгги турда қувайтлик рақибларидан устун келишди.

Темур Кападзе шогирдларининг тўлиқ устунлигида кечган баҳс 5:1 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз 7 очко билан гуруҳни биринчи ўринда якунлашди.

Қувайт U23 – Ўзбекистон U23 5:1
Голлар: Диёрбек Раҳимқулов 37ʼ, Ҳожимат Эркинов 45+2, 90+4ʼ, Жасурбек Жалолиддинов 51ʼ, Абдулазиз Маҳран 65ʼ, Улуғбек Ҳошимов 68ʼ.

Манба

Поделиться 2021-11-03 09:26:28