Мадияр Саидраҳимов бронза медалига сазовор бўлди
Белград шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимов бронза медалини қўлга киритди.
-92 кг вазн тоифасида рингга чиққан Мадияр ярим финалда кубалик Хулио Ла Круз билан куч синашди. Афсуски, амалдаги Олимпиада чемпионига қарши баҳсда вакилимизга бироз тажриба етишмади ва у мусобақани бронза медали билан якунлади.
2021-11-05 08:53:16