Енгил атлетикачиларимиз Қозоғистонда муваффақиятли иштирок этишмоқда
Айни кунларда Қозоғистон пойтахтида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган спортчиларимиз ажойиб натижа кўрсатишяпти.
Айни пайтгача терма жамоамиз вакиллари 8 та олтин. 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Ёпиқ иншоотда ўтказилаётган ушбу турнир манежларда ўтадиган бошқа халқаро мусобақаларга тайёргарлик вазифасини бажариб беради. Қуйида ҳозиргача шоҳсупага кўтарилган атлетларимизни таништириб ўтамиз:
Олтин:
Шарифа Давронова – 60 метрга югуриш
Ксения Борушева – узунликка сакраш
Малика Насриддинова – ядро улоқтириш
Дилшода Усмонова – 1500 ва 3000 метрларга югуриш
Барнохон Сайфуллаева – баландликка сакраш
Иброҳим Маҳкамов – узунликка сакраш
Аслиддин Раҳмонбердиев – ядро улоқтириш
Кумуш:
Ксения Борушева – баландликка сакраш
Иброҳим Маҳкамов – уч ҳатлаб сакраш
Бронза:
Хушноза Шарифова – узунликка сакраш
