Сарварбек Зафаржонов жаҳон чемпионатида иккита кумуш медални қўлга киритди
Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун навоийлик ёш спортчимиз Сарварбек Зафаржонов -89 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борди.
Ҳамюртимиз даст кўтариш машқини 166 кг билан тўртинчи ўринда якунлади. Силтаб кўтариш дастурида 205 кг ва икки кураш бўйича 371 кг натижа билан кумуш медалларни қўлга киритмоқда. Қайд этиш жоиз, икки кураш бўйича 371 кг натижани биринчи бўлиб қайд этган кореялик Донгжу Ю олтин медални “илиб кетди”.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ,
Эркаклар, -89 кг:
1. Донгжу Ю (Жанубий Корея) – 371 (167+204) кг
2. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 371 (166+205) кг
3. Реваз Давитадзе (Грузия) – 370 (171+199) кг.
