Тошкентда яна бир ажойиб бокс оқшоми ўтказилди
Пойтахтимиздаги «Renaissance Hall» аренасида катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда рингга кўтарилган барча ҳамюртларимиз зафар қучиб, мухлисларимизга навбатдаги унутилмас ғалабаларни тақдим қилдилар.
Дастлаб ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати финалчиси Дилшод Рўзметов ўзининг дебют жангини муваффақиятли ўтказди. Шундан сўнг Иқболжон Холдаров, Элнур Абдураимов, Бектемир Мелиқўзиев, Ҳасанбов Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов ҳам рақиблари устидан чиройли ғалабага эришдилар.
Қайд этиш жоиз, марказий жангда франциялик Мишел Соро устидан ғалаба қозонган Мадримов WBA камари учун мажбурий даъвогарга айланди. Қолган боксчиларимиз эса рейтингдаги ўринларини яхшилаб олдилар.
2021-12-20 09:33:43