Норвегиялик гандболчилар жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди
Испанияда аёллар ўртасида гандбол бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Норвегия терма жамоаси ўз тарихида тўртинчи бор чемпионликни расмийлаштирди.
Ҳал қилувчи беллашувда скандинавияликларга амалдаги Олимпиада чемпиони Франция термаси рақиблик қилди. Норвегияликларнинг устунлигида ўтган баҳс уларнинг 29:22 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учинчи ўрин учун кечган курашда Дания мезбонларни 35:28 ҳисобида доғда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида ўз тарихида иккинчи бор Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этиб, 30-ўринда мусобақани якунлаган эди.