Жаҳон чемпионати ва кубогидан медаллар билан қайтишдилар
Шу йилнинг 13-17 декабрь кунлари Беларус Республикасининг Минск шаҳрида таэквондонинг ИТФ йўналиши бўйича 14-17 ёшли ўсмирлар ҳамда фахрийлар ўртасида 55-жаҳон чемпионати ўтказилди. Қувонарлиси, унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этишди.
Ушбу нуфузли мусобақадан Ўзбекистон таэквондо ИТФ ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги мамлакатимиз спорт делегацияси шода-шода медаллар билан қайтишдиган бўлди.
Қуйида жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:
Олтин медаль соҳиблари:
Тул баҳслари бўйича:
1. Ли Владимир – ИИИ ДАН қора белбоғ соҳиби,
2. Зоитов Музаффар – ИВ ДАН қора белбоғ соҳиби,
Кумуш медаль соҳиблари:
1. Ғофурова Нозима – 16-17 ёшлилар орасида -40 кг вазн тоифасида,
2. Холбеков Баҳодир – массоги баҳсларида -73 кг вазн тоифасида,
Жамоавий тул баҳсларида 14-17 ёшлилар орасида:
Ким Евгений, Четвериков Александр, Пак Владислав, Пак Вячеслав, Ли Владимир, Дай Лун,
Бронза медали соҳиблари:
Тул баҳслари бўйича:
Холмуродов Муҳаммаджон – 16-17 ёшлилар орасида -63 кг вазн тоифасида,
Четвериков Александр – 14-15 ёшлилар орасида -65 кг вазн тоифасида,
Холбеков Баҳодир – ИВ ДАН қора белбоғ соҳиби,
Абдулҳамидова Зиёдахон – ИИ ДАН қора белбоғ соҳиби,
Ким Евгений – 16-17 ёшлилар орасида ИИ ДАН қора белбоғ соҳиби,
Жамоавий массоги баҳсларида 16-17 ёшлилар орасида:
Ким Евгений, Пак Владислав, Пак Вячеслав, Ғайбуллаев Фирдавс, Холбеков Муҳаммаджон, Бабаев Алибек.
Шунингдек, 17-20 декабрь кунлари ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Жаҳон кубоги ҳам айнан Беларус пойтахти Минск шаҳрида ўтказилди. Унда 64 нафар спортчимиз иштирок этди. Жаҳон кубогида спортчиларимиз 21та олтин, 15та кумуш ва 20та бронза медалини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.
2022 йилда Аргентинада Жахон Кубоги, 2022 йил август ойида Хидистонда Осиё Чемпионати бўлиб ўтади.
