Йилнинг илк стартида иштирок этувчи дзюдочиларимиз таркиби маълум

28-30 январь кунлари Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг илк йирик турнири – Гран-При мусобақаси бўлиб ўтади. Унда терма жамоамиз вакиллари ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Халқаро дзюдо федерацияси расмий сайтида маълум қилинишича, мусобақада 14 нафар спортчимиз ғолиблик учун татамига чиқади. Жамоамиз таркиби эса қуйидагича:

-60 кг: Баҳром Ботуров
-60 кг: Мирзоҳид Маҳамаджонов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Рамазон Аллабердиев
-90 кг: Достон Мейлиев
-100 кг: Ақлмуродбек Худойбердиев
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-48 кг: Гулнур Муратбаева
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонова

Манба

Поделиться 2022-01-24 08:42:15