Абдулмуродовда ғалаба, Тоғаймуродов имкониятни бой берди

Бокс бўйича Тошкентда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етди. .

Дастлаб -57 кг вазн тоифасида Дилшод Абдулмуродов ироқлик Муҳаммед Макассесга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чиройли ғалабага эришди. Афсуски, -91 кг оғирликда рингга кўтарилган Жавоҳир Тоғаймуродов имкониятни бой бериб қўйди. Беллашувда тожикистонлик Давлат Болтаев яққол устунликка эришди.

Осиё чемпионатида иштирок этаётган бошқа вакилларимизга чиройли ғалабалар тилаб қоламиз.

Манба

Поделиться 2022-01-24 08:47:31