Чавандозларимизнинг зафарли юриши давом этади

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида от спорти бўйича жаҳоннинг таниқли чавандозлари иштирокида халқаро тоифадаги нуфузли мусобақалар бўлиб ўтди. “CSI * 4 145 Longines Ranking Abu Dhabi Alhiraa” номи остида ташкил этилган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев конкур йўнилишида “Konlouba” лақабли отда иштирок этиб, шоҳсупага кўтарилди. Ҳамюртимиз кўрсатган натижалари эвазига иккинчи поғонадан жой олиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бошқа бир юртдошимиз Беҳзод Қурбонов Россия федерацияси Москва вилоятида бўлиб ўтган "MAXIMA MASTERS" турнирида конкур йўналишида мусобақа маршрутини муваффақиятли босиб ўтиб, "King cornet" лақабли тулпорида фахрли учинчи ўринни эгаллаганди.

Манба

Поделиться 2022-02-02 10:26:40