Universiada
Биринчи «Универсиада - 2000» мусобақаларида Наманган вилояти 1-ўрин, Тошкент - I жамоаси 2-ўрин ва Самарканд вилояти 3-ўрин насиб этган бўлса, кучли олтиликдан Тошкент – II жамоаси, Андижон, Фарғона вилоятлари жой олишган.
«Универсиада -2000» дастуридаги спортнинг 9 туридан ғолиблар қуйидагича: баскетбол бўйича (эркаклар ўртасида) - Бухоро вилояти, (аёллар ўртасида) Самақанд вилояти, волейбол бўйича (эркаклар ўртасида) Тошкент-I жамоаси, (аёллар ўртасида) Тошкент-I жамоаси, футбол бўйича - Наманган вилояти, теннис бўйича - Тошкент-I жамоаси, стол тенниси бўйича – Фарғона вилояти, шахмат бўйича - Самарканд вилояти, миллий кураш бўйича - Тошкент-I жамоаси, белбоғли кураш бўйича - Наманган вилояти, енгил атлетика бўйича - Тошкент-I жамоаси эришишди. Наманган шаҳрида замонавий спорт иншоотлари барпо этилган бўлиб, бугунги кунда спорт билан шуғулланувчи аҳолига хизмат қилиб келмокда. «Универсиада» ғолиблари медаллар, дипломлар ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди, жамоаларга ва ғолибларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси 15 та «ТИКО» русумли енгил автомашина берилди. Кичик «Олимпиада»га айланган бу мусобақа халқаро экспертлар эътироф этгандек, ҳеч бир мамалакатда қайд этилмаганлиги билан тарих сахифаларидан жой олди.
Бухоро шаҳрида ўтказилган «Универсиада-2002» мусобақасининг финал босқичида Тошкент шаҳридан 3 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 13 та жами 16 та жамоа спортнинг 12 туридан 2265 талаба, шундан 1456 йигитлар 809 қизлар иштирок этган.
Жамоалар ўртасида 1-ўринни Тошкент-I эгаллаган бўлса, 2-ўрни мезбонлар Бухорога насиб этди, 3-уринни Наманган вилояти қўлга киритди. «Универсиада -2002» мусобақасида кучли олтиликдан Фарғона, Тошкент –II, Самарканд жамоалари ўрин олишди.
«Универсиада -2002» дастуридаги спорт турлари буйича ўринлар яъни: 1-ўринни баскетбол бўйича (эркаклар ва аёллар ўртасида) Тошкент-I жамоаси, футбол бўйича - Бухоро вилояти, волейбол (эркаклар ва аёллар ўртасида) Тошкент-I жамоаси, теннис бўйича - Тошкент-I жамоаси, стол тенниси бўйича - Тошкент-I жамоаси, шахмат бўйича - Самарқанд вилояти, миллий кураш бўйича - Тошкент-I жамоаси, белбоғли кураш бўйича - Андижон вилояти, енгил атлетика бўйича -Тошкент-I жамоаси, сузиш бўйича - Тошкент-I жамоаси, қўл тўпи бўйича - (эркаклар ва аёллар) ўртасида Тошкент-I, дзюдо бўйича - Тошкент-I жамоаси эгаллашди.
«Универсиада -2002» мусобақасида ғолибларни тақдирлаш учун медаллар, дипломлар ва қимматбаҳо совринлар ва хомийлар томонидан совғалар топширилди. Ғолиб терма жамоаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси 3 та «ДАМАС» русумли автомашина совға килинди.
«Универсиада -2002» мусобақаларини ўтказиш учун Бухоро шаҳридан 20000 кишилик стадион жаҳон стандартларига мос қилиб қурилди. Мусобақаларнинг очилиши, ёпилиши, енгил атлетика мусобақаларнинг ушбу уйингоҳда ташкил қилиниши муҳим аҳамият касб этди.
«Универсиада -2004» спорт мусобақалари финал босқичи мусобақаларида Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри жамоалари иштирокини таҳлил қилинганда, Республика ҳудудларида жойлашган 61 та олий таълим муассасаларида мазкур мусобақа «Низом»и асосида «Универсиада -2004» спорт мусобақаларининг 1-босқичи олий таълим муассасаларида ўтказилган мусобақаларида 130000 нафар (81600 нафар йигитлар ва 49000 нафар қизлар) талабалар иштирок этган.
Тошкент шаҳрида 2007 йил 21-24 июнь кунлари «Универсиада -2007» спорт мусобақалари 12 та спорт турлари бўйича ўтказилган. Унда жами 146212 талаба шундан, 52635 қизлар ва 93577 йигитлар иштирок этган. Мусобақа давомида 212 та олтин, 212 та кумуш ва 234 та бронза медаллар комплекти қўлга киритилган.
«Универсиада -2007» спорт мусобақалари давомида биринчи ўринни Тошкент шаҳар, иккинчи ўринни Наманган ва учинчи ўринни Самарқанд вилоятлари терма жамоалари қўлга киритишган.
«Универсиада -2010» спорт мусобақалари Андижон шаҳрида бўлиб ўтган. Мусобақаларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларини 14 та терма жамолар иштирок этишди. «Универсиада -2010» спорт мусобақаларида 176 та олтин, 176 та кумуш ва 191 та бронза медаллари қўлга киритилган.
Мусобақаларнинг якунинй натижаларига кўра, умумжамоа бўйича биринчи ўринни Тошкент шаҳар, иккинчи ўринни Андижон шаҳри ва учинчи ўринни Навоий вилояти спортчилари эгаллашди. «Универсиада -2010» спорт мусобақалари ғолибларига тантанали равишда Президент совринлари - "Дамас" автомобили калити тақдим этилди. Турли спорт турлари бўйича энг юқори кўрсаткични намоён қилган спортчилар диплом ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирланди. Унда жами 12 та спорт турлари бўйича жами 151360 та иштирокчилар иштирок этишган.
Бухоро шаҳрида 2013 йилда «Универсиада -2013» спорт мусобақалари 12 та спорт турлари бўйича ўтказилган. Унда жами 156000 талабалар шундан, 57720 қизлар ва 98280 йигитлар иштирок этган.
“Универсиада-2016” нинг финал босқичи Фарғонада бўлиб ўтган эди. Тошкент шаҳрининг жамоаси мусобақада энг кўп медалларни қўлга киритган ҳолда биринчи ўринни эгаллаган. Фарғона ва Самарқанд вилоятларининг жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритганлар.
“Универсиада – 2016” спорт мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросими спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва санъаткорларнинг катта концерти билан якунланди.
Кейинги Универсиада Самарқанд шаҳрида ўтказилади.